Гутерриш ядро бўйича мулоқотга чақирмоқда 

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон ташкилотининг барча мамлакатларини ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича мулоқотга чақирмоқда. Бу ҳақда Бош котибнинг Матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.  

“Бош котиб ядро қуролининг тўлиқ йўқ қилинишини исташини аниқ айтди ва у ўз баёнотида таъкидлаганидек, бунинг учун ядро қуролига эга давлатлар ва БМТнинг бошқа барча давлатлари иштирокида мулоқот зарур”, деган у. 

Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома 1968 йилда имзоланган. У Буюк Британия, Россия, Хитой, Франция ва АҚШнинг ядровий арсеналларини қонунийлаштириб, ушбу давлатлар учун ядровий кучлар мақомини таъминлади. Ҳужжатни имзолаган бошқа давлатлар оммавий қирғин қуролини яратиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум. Ҳозирда 190 дан ортиқ давлат шартномада иштирок этмоқда. Ҳиндистон, Покистон ва Исроил шартномадан ташқарида қолмоқда. 2003 йил январь ойида Корея Халқ Демократик Республикаси шартномадан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг бешта ядровий кучга эга мамлакатлари АҚШ, Буюк Британия, Россия, Хитой ва Франция жорий йилнинг охирида ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш ва ядро урушларига йўл қўймаслик бўйича қўшма баёнот имзолайди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ ядро қуроли

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг