Гўшт маҳсулотларини импорт қилишда божхона божи ундирилмайдиган бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳокамаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди ва, жумладан, шундай деди:

“Мен бугун мана шундай қийин вазиятда иқтисодиётимизни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун яна бир муҳим фармонга имзо чекдим. Қанчалик мураккаб бўлмасин, бюджетдан катта харажатларни талаб этмасин, қўшимча чораларни кўришга қарор қилдим”.

Фармонга кўра, жорий йилнинг якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайдиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made