Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда пиёзни минимал 1 500 сўм нархга харид қилиш мумкин.
Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (4 000 сўм) қайд этилди. Шу билан бирга, ушбу бозорда сабзининг минимал нархи 2 000 сўмни ташкил этади.
Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да қайд этилган (йирик сараланган тухум 15 000 сўм). Шунингдек, мазкур бозорда 10 дона майда тухумнинг минимал нархи 8 000 сўмни ташкил этган.
Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (“Нукус-2” ва бошқа маҳаллий навли гуручлар 5 000 сўм) қайд этилган.
Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори” да 18 000 сўмдан кузатилди (“Лазер” навли гуруч). Шу билан бирга, ушбу бозорларда гуручнинг минимал нархлари 5 000 сўмдан 7 500 сўмгачани ташкил этган.
Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 19 000 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 11 000 сўм) кузатилди.
Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 19 000 сўм) кузатилди. Шунингдек, мазкур бозорда маҳаллий пахта ёғини 14 000 сўмдан харид қилиш мумкин.