Гуноҳга қараб ҳисоб-китоб қилинади – КХДР

Олам

image

КХДР Жанубий Кореяга қарши ташвиқот кампанияси учун варақалар тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.

КМТАнинг маълум қилишича, Жанубий Корея ҳукуматига “қасос” ваъда қилинган "оғир вақтлар" яқинлашмоқда. Жанубда оммавий тарқатиш учун варақалар ва ташвиқот материаллари аллақачон чоп этилган. Турли институтларнинг талабалари Шимолий Корея чегара зонасига киришга рухсат берилган заҳоти “курашни” бошлайди.

"Душманларга қарши варақалар матбуотда чоп этилмоқда. Жанубий Корея ҳукумати икки йил давомида ўзларининг айёр ҳийла-найранглари билан Шимолий Корея халқларининг барча умидларини корейслараро келишувлар орқали масхаралашмоқда... Турли институтларнинг ёш талабалари варақаларни тарқатиш учун кенг кўламли кампанияни бошлашга тўлиқ тайёр турибди. Гуноҳга қараб ҳисоб-китоб қилинади", дейилади КМТА маълумотида.

Агентлик, шунингдек, Сеул "ҳатто энг майда ахлоқни" ҳам унутгани ва шунга яраша тўлов бўлишини маълум қилди. "Фақат буни ўз бошларидан кечирганларида, бунинг нақадар ёмонлигини тўғри англашади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни КХДР расмийлари Шимолий Кореяга тарғибот варақаларини юборганига жавобан Жанубий Корея билан барча алоқа воситаларини тўхтатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг