Ғуломжон Ёқубов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди (видео)
Маданият-санъат
−
01 Март 6217 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу тўғрисидаги тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Мукофотни Ғуломжон Ёқубовнинг таваллуд санаси муносабати билан “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева топширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон давлат симфоник оркестри опера артисти Отабек Баҳодир ўғли Назиров "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони билан мукофотланган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь