Гулистонга янги “тўртлик” тайинланди
Жамият
−
12 август 2021 9419 1 дақиқа
Аввалроқ, Гулистон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ва унда туманнинг янги ҳокими тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳам фаолиятлари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, тумани прокурори лавозимига Дилшод Муҳаммадович Сангиров, ИИБ бошлиғи этиб Шодиёр Усмонович Иброҳимов, туманнинг Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлииғи лавозимига эса Ҳасан Набижон ўғли Фарсаханов тайинланди.
Туман ҳокими этиб Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори Сайдимқул Бегимқулов тайинлангани ҳабар қилинганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август