Гулистондаги қассобхоналардан бири ёниб кетди
Жамият
−
07 Февраль 2021
2450Ёнғин бугун, соат 17:55 да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган қассобхонада юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ёнғин оқибатида мазкур маскан ичидаги 1 дона музлатгич ва савдо столи, жами 12 квадрат метр майдонига зарар етган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ёнғин соат 18:02 да ўраб олиниб, 18:05 да батамом ўчирилган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қассобхонанинг 15 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь