Гулистондаги қассобхоналардан бири ёниб кетди

Local

image

Ёнғин бугун, соат 17:55 да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган қассобхонада юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.   

Ёнғин оқибатида мазкур маскан ичидаги 1 дона музлатгич ва савдо столи, жами 12 квадрат метр майдонига зарар етган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари  етиб борган. Ёнғин соат 18:02 да ўраб олиниб, 18:05 да батамом ўчирилган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қассобхонанинг 15 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.


Tags

Rate Count

60

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends