Гукеш дунёдаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди (видео)
Спорт
−
13 Декабрь 2024 7198 1 дақиқа
18 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражу хитойлик шахматчи Динг Лиренни мағлубиятга учратиб, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) тарихида шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпионига айланди.
Томонларнинг партияси 25 ноябрда бошланганди. Сингапурда ўтказилган финал, яъни 14-ўйинда Гукеш ғалаба қозонди. Учрашувнинг умумий ҳисоби 7,5 га 6,5 ҳиндистонлик гроссмейстер фойдасига ҳал бўлди.
Гукеш 1985 йилда 22 ёшида жаҳон чемпиони бўлган совет ва рус шахматчиси Гарри Каспаровнинг рекордини янгилади.
Шунингдек, Гукеш 2007 йилдан 2013 йилгача жаҳон тожи эгаси деган номни банд қилиб келган Вишванатан Ананддан кейин тарихдаги иккинчи ҳиндистонлик жаҳон чемпионига айланди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь