“Guangzhou” клиникаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
23 Апрель 2022
31410Бугун, 23 апрель куни “GUANGZHOU MEDICAL of CHINA” МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур клиника сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилишда айбланган.
Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” банди аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган.
Хабарга кўра, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси