Грузиялик машҳур UFC жангчиси автоҳалокатга учради

Спорт

image

UFC енгил вазн тоифасидаги (61 кг гача) грузиялик жангчи Мераб Двалишвили бахтсиз ҳодисага учради. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Мен Нью-Йоркда бор-йўғи бир кун бўлдим ва катта бахтсиз ҳодисага дуч келишга ҳам улгурдим. Таксида кетаётган эдим, бошқа машиналар бизнинг машинага келиб урилди. Мен орқа тарафдаги йўловчи ўриндиғида ўтириб кетаётгандим. Ҳозир аҳволим анча яхши”, дейди Двалишвили.

Мераб ўзининг сўнгги жангини 2024 йил 18 февралда UFC 298 да ўтказди. Унинг рақиби икки вазн тоифасида собиқ ufc чемпиони, америкалик Генри Сехудо эди. Жанг бир овоздан Двалишвили ғалабаси билан якунланди.

Двалишвили кейинги жангини UFC 306 турнирида енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион унвони соҳиби америкалик Шон О'Мэллига қарши ўтказмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Мераб Двалишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг