Грузияга янги Бош вазир тайинланди

Олам

image

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили 46 ёшли Ираклий Кобахидзени мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Грузия Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Грузия парламенти депутатлари Бош вазир Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги ҳукумат таркибига ишонч билдирувчи резолюцияни, шунингдек, ҳукумат дастурини аллақачон маъқуллаган. Кобахидзенинг Грузия Бош вазири лавозимига ишонч вотумини 84 депутат ёқлаб, 10 депутат қарши чиққан.

Шунингдек, Бош вазир билан биргаликда унинг кабинети таркиби ҳам тузилган. 

Унда Илья Дарчиашивли Грузия Ташқи ишлар вазири, Лаша Хуцишвили Молия вазири, Рати Брегадзе Адлия вазири, Вахтанг Гомелаури Ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Бош вазир Ираклий Кобахидзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг