Грузияда қотилликда гумонланган ўзбекистонлик қидирувга берилди
3-саҳифа
−
07 Август 2023
4830Тан олинмаган Абхазия республикасида қотилликда гумонланиб, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг икки фуқароси қидирувга берилди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, “Sputnik Абхазия” хабар берди.
“1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Отбек Саломов ва 1998 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси Али Ибрагимов қидирилмоқда”, дейилади хабарда.
Жиноят кеча, 6 август куни Сухумида содир бўлган.
Жабрланувчилар тан олинмаган Абхазия республикаси ва Туркия фуқароси 1967 йилда туғилган Хан-ипа Ридван ва Инхан-ипа.
Бу Сухумида икки ярим ой ичида содир этилган иккинчи жиноят бўлиб, унинг қурбони Туркия фуқароси эди, қотил эса озарбайжонлик бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
LiveБарчаси