Грузия собиқ мудофаа вазирининг уйидан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар топилди
Олам
−
07 Декабрь
2265Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимлари собиқ мудофаа вазири Давид Кезерашвилининг уйида тинтув ўтказди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
ИИВга кўра , тинтув чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан хонадондаги махсус яширинган жойдан рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтмаган ўнлаб ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, компьютер техникаси ва хотира картаси олиб қўйилган.
Маълум қилинишича, уйда аввал Давид Кезерашвилининг куёви, Димитри Чиковани яшаган.
Ички ишлар вазирлиги Грузия Жиноят кодексининг 225- ва 239-моддалари билан “зўравонликни ташкил этишда гуруҳга раҳбарлик қилиш ёки иштирок этиш ҳамда зўравонлик ҳаракатларини содир этишга оммавий чақириқлар” бўйича ишларни тергов қилишни давом эттирмоқда.
Тергов доирасида ишда иштирок этган шахсларнинг яшаш жойларида тинтувлар ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан идоралар ва тураржой бинолари тинтув қилиниши натижасида ашёвий далил сифатида: ўқотар қуроллар, кўп миқдорда нақд пул, хотира карталари, компьютер техникаси, шунингдек, каскалар, катта миқдордаги пиротехника воситалари, электр жиҳозлари олинган. Қолаверса, уйдан “Молотов коктейллари” деб аталадиган бўёқлар, тегишли текширувлар тайинланган турли хил турдаги эритмалар ҳам топиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия Давлат хавфсизлик хизмати Тбилисида парламент биноси ёнида давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга уриниш бўлаётганидан далолат бераётгани ҳақида баёнот берганди. ДХХга кўра, муайян сиёсий партиялар ва ноҳукумат ташкилотлар Грузияда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишдан манфаатдор. Грузия разведка хизмати Жиноят кодексининг “Грузия конституциявий тузумини мажбуран ўзгартириш мақсадида фитна ёки исён” моддаси бўйича тергов олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15