Грузия Россия бостириб киришидан хавотирда. Россия ва Беларусь фуқароларига эшиклар ёпилмоқчи

Олам 7521
image

Грузия парламентининг “Грузия учун лело” партияси Россия ва Беларусь фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирмоқда.

"Novosti Georgia" манбасига кўра, партиянинг фикрича, ҳозирги вақтда Россиядан ташриф буюрувчилар оқими кескин кўпайган ва бу жараён ҳукумат томонидан назорат қилинмайди, бу эса келажакда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис партия Россия Федерацияси билан виза режимини кучайтиришни талаб қилмоқда. 

“Тегишли тузилмалар бизнинг ҳудудимизга босқинчи давлатдан кириб келган фуқароларни назорат қилмайди ва назорат қила олмайди, мамлакат Россиянинг Украинага бостириб кириши ва давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида кескин кучайган таҳдидлар ва мавжуд хавф-хатарлардан ҳимояланмаган”, дейилади партия баёнотида.

Партиянинг эслатишича, АҚШ Конгресси Россияни терроризм ҳомийси деб атаган. 

Беларус ҳақидаги гап кетганда, партия бу давлат ҳам Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётларида иштирок этишини таъкидлаган. 

Партия Россия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунлик визалар жорий этишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, визалар тўғридан-тўғри чегарада ва/ёки онлайн тарзда берилиши керак. 

Грузияда 30 кундан ортиқ қолмоқчи бўлганлар учун визалар Европа Иттифоқининг илғор амалиётига мувофиқ тузилган тартибларга кўра берилиши керак”, дейилади партия баёнотида. 

Ҳозирда Россия ва Беларусь фуқароларига Грузияга бориш учун виза керак эмас. 

Маълумот учун, 2022 йилнинг март-июн ойларида Грузияга кирган Россия фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 355 фоизга ошиб, 299 094 нафарни ташкил қилди. 

Биргина июнь ойида Грузияга 135 мингдан ортиқ Россия фуқаролари кириб келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 340 фоизга кўп. Қайси қисми сайёҳ сифатида келган ва уларнинг қанчаси мамлакатда истиқомат қилаётгани номаълум.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 3.1
t
×