Грузия парламентининг Президентга кучи етмади

Олам

image

Грузия парламенти Президент Саломе Зурабишвилини лавозимидан четлата олмади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Президентга импичмент эълон қилиш қарорини мамлакат парламентининг 86 нафар депутати қўллаб-қувватлаган.

Импичментни амалга ошириш учун эса 100 нафар депутатнинг овози талаб қилинарди. Бунга овоз бериш жараёнида парламент мухолифати вакилларининг иштирок этмагани ҳам сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси мамлакат Президенти Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлаган эди.

Мамлакат раҳбари бунга ўз муносабатини билдирар экан: “Мен ҳеч қаерга кетмайман. Ўйлайманки, барча менинг истеъфойим ҳақидаги орзусини унутиши керак. Мен шу ердаман, чунки бу менинг энг олий конституциявий бурчимдир”, деганди.

Шундан сўнг, Грузия Президенти Саломе Зурабишвилининг импичментига алоқадор ҳужжатлар мамлакат Конституциявий судига топширилган.

Октябрь ойи бошида Грузия Конституциявий суди республика Президенти Саломе Зурабишвилининг ҳукумат рухсатисиз хорижга ташрифи туфайли қонунчиликни бузгани ҳақидаги конституциявий тақдимномани кўриб чиқишни бошлади.

Суд уч кунга чўзилди ва унда Саломе Зурабишвили ютқазган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саломе Зурабишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг