Грузия халқаро авиақатновларни тиклади
Олам
−
01 Февраль 2021
2884Грузия Ҳукумати бошқа давлатлар билан авиақатновларга 10 ой олдин киритилган чекловларни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Мамлакат Ҳукумати томонидан 22 январда қабул қилинган ушбу қарор бугун, 1 февраль куни кучга кирди.
Аллақачон бир қатор авиакомпаниялар Грузия билан халқаро рейслар тикланишини эълон қилган, жумладан SkyUp Airlines, FlyDubai, "Украина ҳалқаро авиалиниялари", шунингдек Air Arabia и Pegasus Airlines.
Таъкидланишича, Грузияга келган чет эл фуқаролари коронавирусга қарши ҳар қандай вакцина билан эмланганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлишлари керак. БАА фуқаролари учун истисно жорий этилган.
АҚШ, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Исроил, Швейцария ва Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси эса коронавирус бўйича ПЗР-тест натижаларини тақдим этиши шарт.
Маълумот ўрнида, Грузияда коронавирусга чалинганлар сони 258 мингдан ошган. 3 минг 159 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь