Яна бир давлатда 8,5 магнитудали зилзила бўлиши кутилмоқда – олимлар

Олам

image

Икки грек олими яқинда Грецияда 8,5 магнитудали зилзила бўлишини башорат қилди. Профессорлар Константинос Синолакис ва Костас Папазакос Туркия ва Суриядаги қатор зилзилалар ҳолатларини, Грециядаги сейсмик фаоллик тарихини баҳолаб, шундай тўхтамга келган. Бу ҳақда маҳаллий “Ta Nea” нашри хабар берди.

Синолакиснинг таъкидлашича, Грецияда кучли зилзилалар ҳар 600 йилда бир марта содир бўлади.

“Критдаги охирги кучли зилзила 1403 йилда содир бўлган ва менинг ҳисоб-китобларимга кўра, бундай зилзилалар ҳар 600-800 йилда такрорланади. Биз Рихтер шкаласи бўйича тахминан 8,5 балли зилзила бўлиши арафасида турибмиз”, дейди олим.

Олимнинг сўзларини унинг ҳамкасби, Салоникидаги Аристотел университети сейсмология профессори Костас Папазакос ҳам тасдиқлади. У, шунингдек, Грециядаги зилзилалар даврийлигини таъкидлади, аммо бунга аниқлик киритмади. Кейинги фалокатнинг аниқ вақтини олдиндан айтиб бўлмайди.

Иккала олим ҳам уларнинг прогнозларини башорат сифатида қабул қилмаслик керак, деган фикрга келди. Тўғрироғи, бу аҳолини юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга тайёрлашга вақт топиш учун ҳукумат эътибор бериши керак бўлган огоҳлантиришдир.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг