Грецияда ҳукумат раҳбари узр сўради

Олам

image
0:00
0:00
download

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис кеча, 9 март куни 57 кишининг ҳаётига зомин бўлган поезд ҳалокати учун узр сўраб, темир йўл секторидаги кўп йиллик камчиликларни бартараф этишга ва қурбонлар оилаларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

“Мен мамлакатни йиллар давомида бошқарганлар номидан ва шахсан ўз номимдан очиқдан-очиқ узр сўрашимни яна бир бор таъкидламоқчиман. Мен жавобгарликни ўз зиммамга оламан”, дейди Мицотакис.

Таъкидлаш жоизки, поезд ҳалокати жамоатчиликнинг консерватив ҳукумат ва сиёсий тизимга қарши норозилигини келтириб чиқарди. Бу эса темир йўл касаба уюшмаларининг иш ташлашларига сабаб бўлди. Улар рақамли хавфсизлик тизимларини ўрнатиш ва кўпроқ ходимларни ёллаш ҳақидаги чақириқлари бир неча бор эътиборсиз қолдирилганидан норозилик билдирди.

“Биз у ерда, ўша поездда бўлишимиз мумкин эди. Биз шунчаки туриб, ҳеч нарса бўлмагандек ўтиб кетолмаймиз”, дейди норозилик намойишларига чиққан 23 ёшли Ариа Ласка.

Эслатиб ўтамиз, Грецияда пойтахт Афинадан шимолий Салоники шаҳрига кетаётган,  асосан талабалар бўлган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетган, оқибатда 57 киши ҳалок бўлган эди. Поездлар тўқнашуви ортидан транспорт вазири Костас Караманлис истеъфога чиққан эди. Мазкур фалокат халқнинг ғазабини қўзғатган ва 10 минглаб кишилар мамлакат бўйлаб намойишга чиққан. Кейинчалик Ларисса шаҳрида темирйўл станцияси бошлиғи эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдиришда айбланиб, қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция намойиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг