Греция ўрмонларидаги ёнғин Қадимги Олимпия объектларига яқинлашмоқда
Олам
−
05 Август 2021
3214Грецияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ўт ўчирувчилар Қадимги Олимпия объектлари яқинидаги кучли ўрмон ёнғинларини бутун тун давомида ўчиришга уринди, бироқ эсиб турган шамол сабаб ёнғинлар қайта аланга олаверди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин ҳозирча Қадимги Олимпия археологик музейи, Халқаро Олимпия академияси ҳамда кўп асрлар давомида Олимпия ўйинлари ўтказилган Пелопоннес яриморолида жойлашган археологик майдонга таҳдид солмаяпти. Бироқ, бугун, 5 август куни ёнғин Халқаро Олимпия Академияси томон ҳаракатлана бошлаган.
Маълум қилинишича, ўт ўчирувчи самолётлар ҳам эрта тонгдан ёнғин ўчиришга киришган. 52 та автомобиль, 174 нафар ўт ўчирувчи, 9 та гуруҳ, дронлар, иккита ўт ўчирувчи самолёт ва тўртта вертолёт ёнғинга қарши курашмоқда. Кўнгиллилар ва маҳаллий идоралар томонидан автоцистернлар сув билан таъминланмоқда. Шунингдек, Лантзои ва Линария ҳудудлари аҳолиси агар зарурат туғилса эвакуация қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Хабарга кўра, Эвбея ва Пелопоннесе оролидаги Менисия вилоятларида ёнғин билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Таъкидланишича, олов Эвбеянинг Дафне, Куркули, Скепасти и Кехриес қишлоқларига ҳам таҳдид солмоқда.
Эслатиб ўтамиз, глобал ҳаво ҳарорати кўтарилиши ортидан Грецияда ҳам аномал жазирамалар кузатилди. Рекорд ҳарорат туфайли мамлакатда катта ёнғинлар содир бўлди. Жорий йилнинг 2 август куни мамлакатда ҳаво ҳарорати 45 даражага етди.
LiveБарчаси