Green Card натижалари эълон қилинди
Бу қизиқ
−
03 Май 23597 1 дақиқа
Бугун, 3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 дан бошлаб 2024 йилда ўйналган Green Card натижаларини текшириш мумкин бўлди. Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.
Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди. Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. Лекин ҳозирча натижани текшириш мумкин бўлган сайтда оммавий ташрифлар сабаб узилишлар кузатилмоқда. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.
Маълумот учун, Green Card лотереяси – АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган “DV Lottery” дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга АҚШга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Конгресс қарори билан жорий этилган “Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури E-DV” ҳар йили Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Иммиграция ва фуқаролик актининг (IFA) 203(s) бўлими Америка Қўшма Штатларига тарихан иммиграция кўрсаткичи паст давлатлардан бўлган “турли миллатларга мансуб иммигрантлар” деб аталувчи иммигрантлар синфини жорий этади. Грин-карта одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.
Live
Барчаси