“Grammy” маросими COVID-19 туфайли қолдирилди
Маданият-санъат
−
06 Январь 2021
5524“Grammy Music Awards” мукофотини топширадиган АҚШ Миллий санъати ва технологияси академияси Калифорниядаги оғир эпидемия сабабли январь ойи охирига мўлжалланган маросимни кейинга қолдирди. Бу ҳақда “Rolling Stone” ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, “Grammy” маросимини 31 январь куни ўтказиш режалаштирилган эди, аммо Калифорниядаги COVID-19 коронавируси билан боғлиқ қийин вазият туфайли уни кейинги кунга қолдиришга қарор қилинган. Ҳозирча аниқ сана эълон қилинмаган, аммо ташкилотчилар буни камида бир ойга қолдиришга қарор қилган.
Кейинчалик, академия Матбуот хизмати ушбу маросим 14 мартга кўчирилганини эълон қилди.
“Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар, бизнинг мезбонларимиз ва [маросимда] пайдо бўлиши керак бўлган санъаткорлар билан мазмунли суҳбатлардан сўнг, 63 йиллик тарихга эга “Grammy” мукофотларини топшириш маросимин 2021 йил 14 март, якшанба кунига қолдирамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси