Google Ўзбекистонни байрам билан табриклади
Жамият
−
01 Сентябрь 2023
5598Оммавий қидирув тизими Google Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги муносабати билан саҳифанинг кириш қисмида акс этадиган тизим логотипига Ўзбекистон байроғининг суратини қўшиб қўйди.
Ўзбекистон байроғи тизимнинг бош саҳифасида гиф каби ҳилпираб туради. Унинг устида эса “Ўзбекистон Мустақиллик куни” ёзуви пайдо бўлади. Саҳифанинг ичида эса мамлакат мустақиллиги ҳақида асосий маълумотлар ва байрам билан 3 тилда табрик суратлари жойлаштирилган.
Маълумот учун, Google бир неча йилдан буён турли халқаро ёки мамлакат миқёсида аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, кенг оммалашган байрамларда ўз логотипини “безайди”. Хусусан, Наврўз байрамида ҳам унинг асосий саҳифасида қушлар ва гуллар ўз аксини топганди.
LiveБарчаси