Ғофур Раҳимов янги лавозимга сайланди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 16 апрель куни Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди.

Унга кўра, ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент ҳамда Зиёвуддин Хожиниёзов вице-президент вазифаларига жамоатчилик асосида сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов 2019 йилда АҚШ санкциялари сабабли AIBA президентлигидан истеъфо беришга мажбур бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Ғофур Раҳимов

Баҳолаганлар

655

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made