GM Uzbekistan Россияда автомобилларини қанчадан сотишини маълум қилди

Олам 6811
image

GM Uzbekistan Россия бозорларида сотилиши кутилаётган Ravon R2 ва R4 моделларининг нархлари ва комплектацияларини ошкор қилди.

R2 хэтчбекининг базавий модификациясини Optimum номи остида 800 минг рублга (12264 доллар) сотиб олиш мумкин бўлади. Elegant версияси россиялик автомобиль ихлосманди учун 825 минг рублга (12647 доллар) тенг бўлади. Ҳар икки вариант ҳам 85 от кучига эга бензинда ишловчи 1,2 литр ҳажмли мотор билан жиҳозланган.

R4 седанининг Comfort MT вариантини 780 минг рублга (11957 доллар) харид қилиш мумкин бўлади. Бироқ GM Uzbekistan R4 седанининг “топ” версияси нархини 849 минг рубль (13015 доллар) қилиб белгилаган.

Автомобиллар қачондан сотувга қўйилиши ҳамон номаълум. Дастлаб машиналар РФга тўғридан-тўғри Ўзбекистондан олиб келинади. Кейинчалик эса автомобилларни Черкессдаги заводда йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 196
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×