GM Таиландда омадсизликка учради. 1500 нафар ходим ишдан кетади

Олам

image

General Motors жорий йилнинг июнь ойидан Таиланддаги 1500 нафарга яқин ишчи-ходимини бўшатади. Бунга мамлакатдаги заводлардаги сотув натижалари сабаб бўлди, дейди компаниянинг расмий вакили.

GM компаниясининг 17 февраль куни маълум қилишича, у Таиланднинг Районг саноат провинциясидаги иккита заводини сотади. Унинг Осиёдаги бу қарорлари Австралия ва Янги Зеландиядаги корхоналари иш фаолиятига ҳам таъсир қилган. 

Таиланд Меҳнат вазири маслаҳатчиси Жэк Пунчопетнинг маълум қилишича, Районг зонасидаги барча ишчи-ходимлар GM компаниясининг савдо шартномасига мувофиқ ишдан бўшалтирилади.  

“Уларнинг режаси июнь ойида автомобилларни ишлаб чиқариш линиясида 1000 ходимни ишдан бўшатиш, кейин октябрь ойида яна 300-400 нафар атрофида”, деди Жэк. Таъкидланишича, иккала заводда қолган ходимлар 2020 йил охирига қадар ишдан олинади.

GM’нинг вакиллари ушбу ишдан бўшатишларга расмий изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

General Motors

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг