Globe Soccer Awards: Холанд энг яхши, Роналду эса учта номинацияда ғолиб бўлди

Спорт

image

Кеча, 19 январь куни БААнинг Дубай шаҳрида Globe Soccer Awards'нинг 2023 йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ўтган йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Жумладан, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола эса энг яхши мураббий деб эътироф этилди.

“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду 3 та номинация бўйича ғолиб бўлди. Шунингдек, яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

Globe Soccer Awards-2023 да барча номинация ғолиблари:

2023 йилнинг энг яхши мураббийи – Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”);

2023 йилнинг энг яхши дарвозабони – Эдерсон (“Манчестер Сити” ва Бразилия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Родри – (“Манчестер Сити” ва Испания);

2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси – Жуд Беллингем (“Реал Мадрид” ва Англия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”);

2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Айтана Бонмати ("Барселона» ва Испания терма жамоаси);

2023 йилда Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси – Криштиану Роналду ("Ал-Наср” ва Португалия);

2023 йилнинг энг яхши тўпурари сифатида Марадона мукофоти соҳиби – Криштиану Роналду (“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси);

Мухлислар фикрича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси – Криштиану Роналду (“Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси);

2023 йилнинг энг яхши жамоаси – “Манчестер Сити”.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг