Глобал қарз рекорд даражага етди

Олам 21395
image

Жаҳон қарзининг миқдори 2020 йилнинг биринчи чорагида коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар доирасида 258 триллион доллар миқдорида рекорд даражага кўтарилди. Бу ҳақда Халқаро молия институти томонидан эълон қилинган ҳисоботда кўрсатилган.

Бу глобал ялпи ички маҳсулотга нисбатан 331 фоизни ташкил этади.

Дунё бўйлаб ҳукуматлар, компаниялар, молия институтлари ва уй хўжаликларининг қарз юкининг ўсиш суръати март ойидан бери тезлашди. 

Иккинчи чоракда қарзнинг умумий миқдори 5,5 триллион долларлик ўртача чорак кўрсаткичга нисбатан 12,5 трлн доллар миқдоридаги рекорд даражага етди.

“Қарзнинг ўсиб бораётган даражаси унинг барқарорлиги ҳақида хавотир уйғотади аммо давлат қарзларининг 92 фоиздан кўпроғи сармояларга тўғри келади”, дейилади ҳисоботда.

Ривожланган давлатларда қарз мажбуриятлари 185 триллион долларгача ўсди. Бунда асосан АҚШ қарзи ўсди. Шунингдек, Канада, Франция ва Норвегияда ҳам қарз сезиларли кўпайди. Ривожланаётган давлатларда қарз 72,5 трлн долларга етган. 

Ривожланаётган бозорларда эса биринчи чоракда қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан миқдори 220 фоиздан 230 фоизгача кўтарилди.

2020 йил охирига келиб, ривожланаётган давлатларнинг қарз мажбуриятлари тахминан 3,7 триллион долларга, 2021 йилда эса бу кўрсаткич 4 триллион долларга етиши прогноз қилинмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 520
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×