Ғиёсов навбатдаги жангга тайёргарликни АҚШда давом эттиради

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов WBА eliminator жангига тайёргарликни АҚШда давом эттиради. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. 

Шаҳрам кейинги жангини шу йилнинг 17 июнь куни америкалик енгилмас боксчи Харольд Кальдеронга қарши ўтказади. Ушбу жангда ғалаба қозонган спортчи WBА камари учун мажбурий даъвогарга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам бунга қадар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва Қирғизистон пойтахти Бишкекда машғулот олиб борди. Жангга 10 кундан кам вақт қолганда АҚШга етиб борган Ғиёсов энди сўнгги тайёргарлик ва вазн ташлаш жараёнларига киришади.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов WBА eliminator

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг