Тошкентда чанг-ғубор камайди. Аммо ҳамон хавфли

Бу қизиқ 6370
image
-

Бугун, 6 ноябрь куни соат 13:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ҳавоси белгиланган ифлосланиш концентрациясидан 5,5 даража юқори ҳолатда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди

Қайд этилишича, транспорт воситаларини жадал ҳаракатланиши ва шамолсиз ҳаво туфайли юқори ифлосланиш даражаси сақланиб қолмоқда.

Совуқ ҳаво массасида ҳосил бўлган атмосферанинг қуйи қатламларидаги инверцион қатлам чанг тарқалишига тўсқинлик қиляпти.

Кун давомида Тошкентда метеорологик шароитларни сезиларли ўзгариши кузатилмайди. Кун давомида қуруқ ва шамолсиз об-ҳаво сақланиб қолади.

Кечки соатларда кузатилган паст ҳароратлар атмосферада инверцион қатламини сақланиб қолишига олиб келди ва чанг тарқалишига тўсқинлик қилди. Кундуз куни ҳавонинг исиши атмосферада чангни таркиби сезиларсиз камайишига олиб келади, аммо чангли ғуборни бутунлай йўқолиши кутилмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошгани маълум қилинди. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
t
×