Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси эвакуация бўйича баёнот берди

Олам

image

Кеча, 22 август ҳолатига кўра, Германия Афғонистондан 18 та рейсда 2000 дан ортиқ кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Германия Ўзбекистон орқали Афғонистондан немис, афғон ва бошқаларни эвакуация қиляпти. Тошкент аэропортида эвакуация қилинаётганлар озиқ-овқат, сув ва дори-дармон билан таъминланмоқда. 

Маълум қилинишича, эвакуация қилинаётган фуқаролар аввалига COVID-19 га тест топширади, кейин эса улар чартер рейслар билан Германияга йўл олади. Эвакуация қилинаётганларда коронавирус аниқланган тақдирда ҳам улар Ўзбекистон ҳудудида қолиб кетмайди, махсус рейсларда изоляция қилинган ҳолатда Германияга олиб кетилади. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 16 августидан бери Германия Қуролли кучлари немис, Афғонистон ва Европа Иттифоқининг ёрдамга муҳтож фуқароларини Қобулдан Тошкентга ҳарбий самолётларда эвакуация қилмоқда. 

Жорий йилнинг 19 август куни QALAMPIR.UZ Тошкент аэропортида бўлиб, эвакуация жараёнига гувоҳлик қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аэропорт транзит ҳудуди бўлиб, эвакуация қилинган қочқинлар у ердан ташқарига чиқарилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ўзбекистон эвакуация

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг