Германияда Европа тарихидаги энг катта оммавий қабрлар топилди (фото)
Олам
−
07 Март
13181Германиянинг Нюрнберг шаҳри марказида вабо қурбонларининг мингдан ортиқ скелетлари бўлган қабрлар топилди. Қолдиқлар янги турар-жой бинолари қурилишидан олдин археологик тадқиқотлар давомида аниқланган. Бу ҳақда кеча, 6 март куни BBC хабар берди.
Оммавий қабрлардан 1000 га яқин скелетлар топилган. Мутахассисларнинг фикрича, у ерда жами 1500 дан ортиқ одам суяклари бўлиши мумкин. Германия жанубидаги бу топилма, Европада қазилган энг катта оммавий қабрдир. У ерда саккизта хандақ топилган, уларнинг ҳар бирида юзлаб жасад бор. Қабрлар XIV асрдан бошлаб ҳар 10 йилда бир марта содир бўлган вабо эпидемияси қурбонларига тегишли экани тахмин қилинмоқда.
Археологлар 1400 йилларнинг охири ва 1600 йилларнинг бошларига тегишли қабрлардан бирини радиокарбон усули билан аниқлаган ва бу жойда сопол парчалари ва тангалар ҳам топилган. Олимлар ўз тадқиқотларини давом эттирар экан жамиятнинг ўша даврдаги аҳолисининг хусусиятларини, шу жумладан, бу одамларнинг ёши ва жинсини, аҳолининг умумий соғлиғини аниқлашга ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжоннинг ишғолдан озод этилган Қорабоғ ҳудудидаги Хўжали шаҳри марказида олиб борилган йирик реставрация ва қурилиш ишлари доирасида қийнаб ўлдирилган ва тириклайин кўмилган кўплаб одамларнинг қолдиқлари топилган эди.