Германияда портлаш юз берди

Олам 2440
image

Бугун, 8 ноябрь куни Германияда конда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакатдаги маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

GTS Grube Teutschenthal Sicherungs GmbH конида содир бўлган портлашда икки киши жароҳат олган, ўнлаб одамлар ер остида олмоқда. 

Портлаш Саксония-Анҳалтнинг Тойҳентал муниципалитетида содир бўлган. 38 киши қутқариб олинган, улардан 2 нафари шифохонага ётқизилган. Дастлаб, оммавий ахборот воситаларида ер остида қолган одамларнинг чиқиш қўли тўсилиб қолганини айтган эди. Бироқ, Geiger Unternehmensgruppe конининг оператори уларнинг барчаси "хавфсиз бошпанада" эканини маълум қилди. Қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда, портлаш сабаби аниқланмаган. 

Маҳаллий вақт билан соат 11:14да ўт ўчирувчилар ишчиларни қутқариш учун операция бошлаганлари маълум бўлди. Маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида,  маҳаллий полиция Twitter’да 700 метр чуқурликда бошпанада бўлган барча ишчиларни қутқаргани ҳақида хабар берди. 

Компаниянинг маълумотларига кўра, Тоичентал конида 100 га яқин киши ишлайди. Бу ерда 80 йилдан ортиқ вақт давомида калий тузлари қазиб олинган, аммо 1982 йилда конлар ёпилган. 15 йил давом этган реконструкциядан сўнг у ерда минерал чиқиндилар сақланади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам портлаш содир бўлган эди. Оқибатда бир аёл қурбон бўлди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
t
×
×