Германияда қиммат энергияга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Олам 6512
image

Кеча, 5 сентябрь куни Германиянинг Лейпциг шаҳрида бир неча минг киши ҳукуматнинг энергия ва ижтимоий сиёсатига қарши намойишлар ўтказди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, намойишларга Германияда энергия ва озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши сабаб бўлган.

Ушбу намойишларни ташкилотчилари бир нечта партиялар ва альянслар, шу жумладан, ўта ўнг “Freie Sachsen” иттифоқи бўлган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, намойишлар чоғида бир қанча отишмалар бўлган.

Германия Социал-демократик партияси, “Альянс 90”/“Яшиллар” ва Эркин Демократик партия ҳукмрон коалицияси аҳолига қиймати 65 миллиард евро бўлган учинчи ёрдам пакети қабул қилинганини эълон қилган. Бироқ намойишчилар бу чораларни етарли эмас деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина Бош вазири Денис Шмигаль Украина Германияга электр етказиб беришга тайёрлигини маълум қилган эди

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3.1
t
×