Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилди

Олам

image

Кеча, 17 апрель куни Германиянинг Кёльн шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти расмий сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, бомбани қурувчилар иш олиб бораётган пайтда топиб олган. Хавфли топилма жамоат транспорти ва айрим муассасалар ишини тўхтатиб қўйган.

Узоқ муддатдан бери портламаган бомбанинг оғирлиги тахминан 227 килограммни ташкил этган. Хавфли ҳудудда судлар, шаҳар архиви ва тураржой биноси жойлашган. Немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, хавфли ҳудуднинг радиуси тахминан 500 метрни ташкил этади.

Қўшимча қилинишича, ушбу хавфли деб топилган ҳудуддан 7 минг 800 га яқин киши эвакуация қилиш режалаштирилган.  У ерда ўқ-дориларни утилизация қилиш хизмати ва шаҳар маъмурияти ходимлари ишлаётгани аниқланган.

Ҳозирча бомба муваффақиятли зарарсизлантирилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция пойтахти Париж шаҳридаги Шимолий вокзал яқинида Иккинчи жаҳон урушига оид портламаган бомба аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Иккинчи жаҳон уруши бомба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг