Германияда дунёдаги энг баланд шамол турбинаси ўрнатилди

Бу қизиқ

−

image

Германияда дунёдаги энг баланд шамол энергетика қурилмасини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат шарқидаги Бранденбург эрида ўрнатилган шамол генератори парраклари ўрнатилгач, ўз лойиҳавий баландлигига етган – 365 метр.

Gicon компаниясининг маълумотларига кўра, ушбу объект бир вақтнинг ўзида Германиядаги баландлиги бўйича иккинчи иншоот ҳисобланади. Таққослаш учун: Берлин телеминорасининг баландлиги 368 метрни ташкил этади – у бор-йўғи 3 метрга баландроқ.

Сўнгги кунларда кучли шамол шабадалари сабабли ишлар вақтинча тўхтатилган, жаҳон рекорди ҳақидаги эълонни эса кўчиришга тўғри келган.

Янги шамол генератори ўз баландлиги туфайли анъанавий шамол турбиналарига қараганда икки баравар кўп энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. У 7,5 мингга яқин хонадонни электр энергияси билан таъминлаши кутилмоқда. Шамол қурилмасини расман фойдаланишга топшириш ноябрь ойига режалаштирилган.

Аниқлик киритилишича, 2026 йилнинг биринчи чорагида Германияда истеъмол қилинган умумий энергия ҳажмида “яшил” энергиянинг улуши 50 фоиздан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда қуввати 1 ГВт бўлган дунёдаги энг йирик “Hami” гибрид қуёш электр станциясидан тижорий мақсадларда фойдаланиш бошлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг