Германияда 13 минг йил “ухлаган” вулқон ҳаракатланаётгани айтилди

Олам

image

Сўнгги пайтларда Германиядаги Айфель вулқони платосида фаоллик кузатила бошлади. Бу ҳақда Невада университети ва Лос-Анжелесдаги Калифорния университети геологлари хабар берди. Сўнгги тадқиқотлар натижалари “Geophysical Journal International” журналида эълон қилинди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар йили ер ости вулқонларидан бир миллиметрга кўтарилади ва бу меъёрий ҳисобланади. Бироқ Айфель минтақасида уйғониш анча тезлашган.

Белгиланган ҳудудда ер остидаги аномаль ҳаракатлар магманинг ер юзига тез кўтарилишини англатади. Вулқон отилиши яқин келажакда рўй бериши ҳақиқат эмас, аммо олимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам геологик жараёнларни кузатмоқчи.

Германиянинг Айфель минтақасида охирги марта вулқон 13 минг йил олдин отилган. Шу сабабли замонавий Европанинг марказида катта "ўлик зона" пайдо бўлган. Бу қадимги овчи ва теримчи қабилаларининг узоқ вақт давомида бир-бирлари билан алоқаларнинг йўқолишига олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия вулқон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг