Германияда Ҳукумат карантинга қарши намойиш ўтказишни тақиқлади

Жамият

image

Германия жорий йилнинг 29 август куни Берлинда ўтказилиши режалаштирилаётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чораларига қарши норозилик намойишини тақиқлади. 

Бунинг сабаби сифатида пойтахт ички ишлар бошқармаси мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишни кўрсатмоқда.

Ички ишлар вазирлиги 1 август куни бўлиб ўтган намойишларни эслаб, унда намойишчилар ижтимоий масофа ва коронавирус инфекциясининг олдини олиш чораларини очиқчасига эътиборсиз қолдирганини қайд этмоқда. 

Ички ишлар бўйича Берлин сенатори Андреас Гайзелнинг таъкидлашича, тақиқ намойишлар ўтказиш эркинлигини чеклаш эмас, балки Берлин аҳолиси ва меҳмонлари соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган. 

Гайзел ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари рухсатсиз норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши қатъий позиция олишларини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Германия пойтахти Берлинда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чораларини кучайтиришга қарши йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда бир неча минг киши қатнашди. Намойишчиларнинг деярли барчаси ниқобсиз бўлган ва ижтимоий масофа қоидасига бўйсунмаган.

Намойишчилар ҳаракатни Унтер-ден-Линден бульваридан бошлаб, марказий кўчалар томон юрган. Бир неча соатдан кейин акция иштирокчилари сони 15 мингга яқинлашган.

Намойиш “Озодлик куни – пандемия интихоси” шиори билан ўтган. Иштирокчилар “17 июнь” кўчасигача боришган. Полиция намойишни вертолётда кузатиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия карантин

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг