Германия Украинага ярим млрд долларлик қурол етказиб бермоқчи

Олам

image

Кеча, 13 август куни Германия ҳукумати АҚШдан Украина учун қурол ва ўқ-дорилар харид қилиш мақсадида 500 миллион доллар ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бу харидлар янги PURL дастури доирасида амалга оширилади. Германия Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликларининг қўшма баёнотида айтилишича, ёрдам пакетларига Европа саноати ишлаб чиқармайдиган, Европа ҳамкорлари ёки Канадага қараганда АҚШ тезроқ етказиб бера оладиган ҳарбий маҳсулотлар киритилади. Масалан, муҳим ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари – улар Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиш учун шошилинч зарур.

Германиянинг ярим миллиард долларлик бадали PURL деб номланган ушбу янги механизм доирасидаги учинчи бадал бўлди. PURL инглизча номнинг қисқартмаси бўлиб, “Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати” деган маънони англатади. 

Украинани таъминлашнинг бу янги механизми – Европадаги НАТО давлатлари АҚШдан қурол харид қилиб, уни Украинага топширишини ўз ичига олади. Уни жорий йилнинг 14 июль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва НАТО Бош котиби Марк Рютте эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия, Швеция ва Дания ҳукумати Украинага АҚШдан қурол харид қилиш учун 486 миллион доллар ажратган эди. Швеция ушбу ташаббус доирасида 275 миллион доллар ажратиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг