Германия Украинага ўзиюрар оғир техникалар беради 

Олам 5380
image

Германия Украинага еттита PzH 2000 ўзиюрар гаубицаларини топширади, бу борада келишувга эришилди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт Словакияда маълум қилди. 

Германия Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, тизимлар таъмирлашдан чиқиши керак. Шу билан бирга, Ламбрехт кейинги ҳафтадаёқ украиналик ҳарбийларни бу гаубицалар билан ишлаш бўйича ўқитиш бошланиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Жорий йилнинг 28 апрель куни Бундестаг депутатларининг аксарияти ҳукуматни Киевга ҳарбий ёрдамни кенгайтиришга чақирувчи, шунингдек, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни қораловчи ҳужжатга овоз берган. Матнда “ҳамкорлар билан келишилган ҳолда Германиядан самарали, шу жумладан оғир қуроллар ва мураккаб тизимларни етказиб беришни фаоллаштириш ва тезлаштириш” зарурлиги ҳақида сўз боради. Ҳужжат Германиянинг ҳукмрон Социал-демократик партияси, “Яшиллар” ва Эркин демократик партиялар томонидан келишилган. Кейинчалик матн Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқларининг мухолифат блоки томонидан қўллаб-қувватланган. 

Апрель ойининг охирида Ламбрехт Германия Украинага Gepard зенит қуролларини етказиб беришга тайёрлигини эълон қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Олаф Шольцни ҳамда бутун Германия раҳбариятини Киевга ташриф буюришга таклиф қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3.1
t
×