Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдамни етказиб берди

Олам

image

Германия Украинага яна 5 та “Bergepanzer 2” зирҳли қутқарув машинаси ва 7 та понтон тизимларини етказиб берди. Бу ҳақда Германия ҳукумати веб-сайтидаги Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўлимида келтирилган.

Қайд этилишича, Украина томони Германиядан яна 100 та чодир ва 183 та генератор, шунингдек, 116 минг қишки куртка, 80 минг жуфт қишки шим олган. Бундан ташқари, Украина ҳарбий хизматчилар учун 240 минг қишки бош кийим ва ўқ отиш қуроллари учун 167 минг патронни қабул қилиб олган.

Шунингдек, келажакда Германия Украинага 5 та Dachs муҳандислик танки, 35 та тўлиқ узатмали оғир юк машиналари ва 4000 та ухлаш учун мўлжалланган халталарни жўнатмоқчи.

Расмий Берлин етказиб беришнинг аниқ санасини маълум қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг янги траншини маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг