Германия Украинага 178 та Leopard 1 танкини етказиб беради

Олам

image

Германия ҳукумати Украинага 178 та Leopard 1A5 танкини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Германия Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги немис компанияларига 178 тагача эскирган танкларни экспорт қилиш учун лицензиялар берган.

“Украина оладиган танкларнинг ҳақиқий сони танкларни таъмирлаш натижаларига боғлиқ”, дейилади хабарда.

Leopard'ни молиялаштириш, таъмирлаш ва Украина ҳарбийларини танклардан фойдаланишга ўргатиш Германиянинг европалик ҳамкорлари билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Германия ҳарбий департаментининг яна бир хабарида Дания, Германия ва Нидерландия биргаликда Украинага камида 100 та таъмирланган Leopard 1A5 жанговар танкларини юбориши керак бўлган келишувга ишора қилинади.

Қайд этилишича, танклар Германия мудофаа саноатининг захираларида. Биринчи етказиб бериш бир неча ой ичида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, мамлакатлар Украина Қуролли Кучларига эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дорилар тўпламини жўнатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Leopard 1A5

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг