Германия Украинага ҳарбий ёрдам учун 12 миллиард евро ажратди
Олам
−
29 Март 2023
4861Германия ҳукумати Украинага қўшимча 12 миллиард евро (13,01 миллиард доллар) миқдоридаги ҳарбий ёрдам жўнатишга рози бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 29 март куни Германия Бундестагининг Бюджет қўмитаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан талаб қилинган бюджетдан ташқари харажатларни тасдиқлаган.
Қўшимча маблағлар 2023 йилда ажратилиши керак бўлган 3,2 миллиард евро ҳамда 2024 ва 2032 йиллар оралиғидаги 8,8 миллиард евро миқдоридаги кредит линияларини ўз ичига олади.
“Пулга Украина Германия ҳукумати кўмагида тўғридан-тўғри қурол сотиб олиши мумкин. Украинани керак бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаш жуда муҳим”, дейилади қўмитадаги коалицион ҳукумат вакиллари баёнотида.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Россия босқини бошланганидан бери Германия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун 14,2 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинага АҚШ томонидан 2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам, Канададан эса 32,5 миллион долларлик ёрдам пакети ажратилгани эълон қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь