Германия “синди”ми? Олмонлар яна кўмир ёқишни бошлаяпти

Олам

image

Германиянинг биринчи тошкўмир билан ишлайдиган электр станцияси тез орада қайта ишга туширилади. Гап Ганновер ва Брауншвейг ўртасида жойлашган Қуйи Саксон Хоэнхамельн шаҳридаги “Мерум” иссиқлик электр станцияси (Kraftwerk Mehrum) ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 август куни Бонндаги Федерал тармоқ агентлигидан олинган маълумотларга таяниб, dpa агентлиги хабар берди.

14 июлдан бошлаб Германияда захира энергия тизими деб аталадиган кўмир ва нефть электр станцияларини ишга туширишга яна рухсат берилди. Уларни қайта ишга тушириш қарори энергия инқирози таҳдиди туфайли табиий газни тежаш мақсадида қабул қилинган ва вақтинчалик.

Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, Мерум ҳозиргача қайта ишга тушириш учун рўйхатдан ўтган кўмирда ишловочи ягона ИЭСдир. Июнь ойида Германияда электр энергиясининг 11,2 фоизи табиий газдан ишлаб чиқарилган.

Германия ҳукумати қарори 2023 йил апрель ойи охиригача қазиб олинадиган ресурсларда ишловчи захиравий электр станцияларидан электр энергиясини сотишга рухсат беради.

Уларнинг вақтинча қайта ишга туширилиши электр станцияси операторлари учун иқтисодий манфаатлидир, чунки ҳозирги вақтда электр энергиясининг улгуржи нархи юқори. Айни пайтда жаҳон бозорида тошкўмир етарли.

Қайд этиш керакки, Германия ва умуман Европада Россия Украинага кенг кўламли ҳужум бошлаганидан кейин расмий Москвага қарши жорий қилинган санкциялар сабаб энергия ресурслари нархи кўтарилди. Натижада Европа расмийлари Россия газига муқобил қидиришни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия электр энергияси

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг