Германия русларга виза бермаслик масаласида қайси тарафдалиги маълум бўлди

Олам

image

Германия россияликлар учун Шенген визаларини беришни тақиқлашни Россияни заифлаштириш учун оқилона ва мақсадга мувофиқ чора деб ҳисобламайди ва бу ташаббусга қарши чиқaди. Бу ҳақда бугун, 29 август куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Кристофер Бургер маълум қилди.

“Федерал ҳукумат нуқтаи назаридан, Россия Федерацияси фуқароларига виза беришни умумий тақиқлаш оқилона деб ҳисобланмайди. Лекин биз бу борада Европа Иттифоқида турлича қарашлар мавжудлигини тушунамиз, чунки ЕИга аъзо турли давлатларда вазият турлича. Бир-биримизни эшитиш ва ҳамма учун мақбул бўлган ечимларни излаш муҳим”, дейди Германия ТИВ вакили.

Шунингдек, Бургер ушбу масала бўйича барча далилларни тинглаш муҳимлигини таъкидлаган.

“Прагада бўлажак йиғилишда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари бу масалада муросага келишга ҳаракат қилади”, дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель россияликлар учун Европа Иттифоқига визалар беришни бутунлай тақиқлаш яхши таклиф эмаслигини айтган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг