Германия Россиядан суюлтирилган газ сотиб олишни тўхтатмоқчи
Олам
−
31 Январь 2023
4549Германия ҳукумати Россиядан суюлтирилган газ (LNG) сотиб олишни тўхтатиш чораларини кўради. Бу ҳақда 30 январь куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Германия энергетика вазири ўринбосари Патрик Грейхен томонидан консерватив депутатлар саволларига жавобан тузилган ҳужжатда ҳукумат Россиядан суюлтирилган газ олишни тўхтатиш бўйича зарурий ишларни амалга ошириши маълум қилинган.
“Федерал ҳукумат компанияларни иложи бўлса, Россиядан LNG сотиб олишни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриши ҳақида маълум қилди”, дея ҳужжатдан кўчирма келтирган “Bloomberg” агентлиги.
Ҳужжатда Германия ҳукумати Россиядан LNG импортини қўллаб-қувватламаслиги қайд этилган. Германия Иқтисодиёт вазирлиги вакили мазкур ҳужжат бўйича изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Германия молия вазири Кристиан Линднер Германия Россия энергия таъминоти импортига қарам бўлишни тўхтатганини маълум қилганди.
LiveБарчаси