Германия Россиядан қандай қилиб газ олиши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Германия Россия гази учун тўловни рублда тўлаши мумкин, бироқ бунда у Россия Марказий банкидан рубль олиши ва шу орқали ўзининг санкцияларини четлаб ўтиши керак. Бу ҳақда Германия Бундестагининг иқлим ва энергетика бўйича қўмитаси раҳбари, Сўл партия аъзоси Клаус Эрнст РБК нашрига билан суҳбатда таъкидлади.

“Германия Россия гази учун тўловни рублда тўлаши мумкин, бироқ бунда у Россия Марказий банкидан рубль олиши ва шу орқали ўзининг санкцияларини четлаб ўтиши керак. Бундан ташқари, рублда тўлаш мажбурияти газ етказиб бериш бўйича келишувларнинг бузилиши бўлиши мумкин”, дейди  у.

Клаус Эрнстнинг қайд этишича, Россиянинг хориждаги активларини музлатиш Россия Федерацияси билан келишувларни бузиш сифатида баҳоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган мамлакатларга табиий газ етказиб бериш учун тўловларни рублда қабул қилишга кўрсатма берганди. Унга кўра, Россия томонининг эндиликда Европа Иттифоқи ва АҚШга маҳаллий товарларни доллар ва еврода етказиб беришидан маъно йўқ.

“Шунинг учун, МЕН дўст бўлмаган давлатларга етказиб берилаётган табиий газимиз учун тўловларни қисқа вақт ичида Россия рублига ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қарор қилдим”, дея таъкидлаган Путин.

Президентнинг қўшимча қилишича, Россиянинг дўст бўлмаган давлатлар билан газ ҳисоб-китоблари рублга айлантирилгач, хорижий истеъмолчилар зарур операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши керак. Яъни газ сотиб олишни хоҳлаган давлат аввало Россиядан рубль олиши лозим.

Маълумот учун, Ғарб мамлакатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россияни ҳар томондан сиқувга олиб, оғир санкцияларни қўллай бошлади. Рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Миллардерларнинг ҳам чет элдаги кўплаб ҳисоблари музлатилди.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. 

Бундай санкцияларга Россия ҳам жим қараб турмаяпти. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги 15 март куни АҚШга қарши жавоб санкцияларни эълон қилди. Москва “қора рўйхат”га АҚШ Президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ва бошқаларни киритган.

Россияга қарши санкциялар жорий этиш давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг