Германия Президенти кечирим сўради
Олам
−
02 Сентябрь 2019
5843Польшада Иккинчи Жаҳон уруши бошланганининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирда Германия Президенти Франк Валтер Штайнмайер фашистлар Германиясининг жиноятлари учун узр сўради, дея хабар бермоқда Euronews.
“Қурбонлар олдида, уларнинг дардлари олдида бош эгаман. Германиянинг тарихий хатоси учун узр сўрайман. Биз ҳали ҳам Иккинчи Жаҳон уруши учун жавобгармиз”, деди Франк Валтер Штайнмайер
Польшанинг Велюнь шаҳрига 1939 йил 1 сентябрда фашистлар ҳужум қилган. Ушбу шаҳарни бомбардимон қилиниши оқибатида 1 минг 200 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Польша 6 миллион фуқаросини йўқотди.
Юбилей тадбирлари Болтиқ денгизидаги Вестерплатт ярим оролида ва Варшавада ҳам бўлиб ўтди. Уларда турли мамлакатлардан ўнлаб расмийлар, жумладан Германия канцлери Aнгела Меркел ва AҚШ вице-президенти Майк Пенс иштирок этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь