Германия Президенти Қозоғистонга келади

Олам

image

Жорий йилнинг 19-21 июнь кунлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Қозоғистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф чоғида давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади ва Қозоғистон-Германия стратегик шериклигининг ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилади. Учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, гуманитар алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилади. Шунингдек, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Германия Президенти Қозоғистон ва Германия университетлари ректорлари форумида нутқ сўзлайди.

Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатнинг Мангистау вилоятига ташриф буюриб, минтақанинг иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишишни мақсад қилган. Бу билан Штайнмаер Мангистау вилоятига ташриф буюрган биринчи Европа етакчиси бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франк-Вальтер Штайнмайер Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг