Германия Президенти Қозоғистондан сўнг яна бир Марказий Осиё давлатига келади
Олам
−
19 Июнь 2023
17045Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер расмий ташриф билан Қирғизистонга келади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азймбақиевга таяниб, “Кабар” агентлиги хабар берди.
Азймбақиевга кўра, 21-23 июнь кунларига мўлжалланган ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Давлат раҳбарлари Қирғизистон-Германия икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиши, шунингдек, дўстлик ва шериклик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Германия Президентининг Марказий Осиёга сафари Қозоғистондан бошланади. 19-21 июнь кунлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга давлат ташрифи билан келадиган Штайнмаер мамлакатнинг Мангистау вилоятига ташриф буюрган биринчи Европа етакчиси бўлади.
LiveБарчаси